29.08.2020 10:41 Бишкек 311

«De факто» : «Мекеним Кыргызстан» партияси сайлов кодексини бузмоқда, дейди

БИШКЕК.29 август – Альянс-Пресс. Кеча пойтахт газетаси «De факто» ўз саҳифасида «Мекеним Кыргызстан» партияси сайлов кодексини қўпол равишда бузаётганини эътироф этди. 23 августдан бошлаб интернетда «Мекеним Кыргызстан» партиясининг номига ўхшаш темадаги қўшиқ янграмоқда. Қўшиқда «Мекеним Кыргызстан» сўзи бир неча бор такрорланаётгани учун, бу сайлов кампаниясини белгиланган 4 сентябрдан аввал бошлаб юборганини англатади, деб ёзади газета.



Ушбу материал муаллифини таниқли қўшиқчи Бек Борбиев ўзининг янги асарига тайёрлаган клипи диққатини оширган. Ваҳоланки, янги қўшиқнинг номи ҳам ҳудди атайин қилинганидек «Мекеним Кыргызстан» экан. Клипда ям-яшил яйлов, чол билан кампир яшайдиган ўтов, унинг ёнига яна янги ўтов тиклаётган ёшлар, қоғоздан самолет ясаб учираётган болакай таъсвирга олинган. Бироқ нуқтадон муаллиф қоғоз самолетнинг қанотларида «Мекеним Кыргызстан» партиясининг логотипи аниқ кўриниб турганини очиқлайди.

Бу борада материал муаллифи газета орқали тегишли давлат органларига, тегишли чора кўришлари кераклигини уқтиради. Агар бу партияга тегишли чора кўрилмаса, бошқа партияларнинг ҳуқуқлари поймол бўлиши ва бу ҳол бизнинг Марказсайловқўмга ҳеч ҳам обрў олиб келмаслигига шаъма қилади.

Илгарироқ «Азаттык» хабар берганига қараганда, «Мекеним Кыргызстан» партиясига «Ата Журт» партияси келиб қўшилган. Бу борада бу икки партия етакчилари тегишли  меморандумни имзолаганлар. Қўшилишган куннинг эртаси яъни жорий йилнинг 19 август ойида улар ўзларининг съездларини ўтказишган.

«Мекеним Кыргызстан» партияси 2015 йили тузилган. Парламент сайловларида уни амалдаги парламент спикери ўринбосари, «Онугуу-Прогресс» фракцияси аъзоси Мирлан Бакиров бошқаради.

«Ата Журт» партияси эса 2010 йилдаги сайловлар олдидан тузилган.  Уни Ахматбек Келдибеков, Камчибек Ташиев ва Садир Жапаровлар бошқарган. «Ата Журт» партиясининг ҳозирги амалдаги етакчиси Ахматбек Келдибековдир.
 
Бўлим мақолалари
18.09.2020 Халқимизнинг сайловларга муносабати ўзгардими?
БИШКЕК.18 сентябр – Альянс-Пресс. Бугун кўпчиликни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашига сайловлар қай тарзда ўтиши қизиқтирмоқда. Бу сафарги сайловларда овоз сотиб олиш ҳоллари бўладими-йўқми?! Айнан шу масала хақида журналист Семетей Талас ўғли «Фабула пресс» газетасининг бугунги №50 сонида фикр билдирган.
11.09.2020
08.09.2020
04.09.2020
02.09.2020
28.08.2020 Ташайсан яшайсанда!? «Бутун Кыргызстан» партиясини Турсунбой Бакир ўғли судга бермоқчи!
БИШКЕК. 28 август – Альянс-Пресс. Ютуби ижтимоий тармоғининг видео лавҳалари бирида «Бутун Кыргызстан» партиясидан парламентга отланган сиёсатчи Турсунбой Бакир ўғли чиқиш қилди. Собиқ парламент вакили Жогорку Кенгашга номзодлар тизмасида биринчи ўнлик ваъда қилинганини бироқ «Бутун Кыргызстан» партияси лидери Адахан Мадумаров уни огоҳлантирмай орқа ўринларга силжитиб юборганидан шикоят қилди.
25.08.2020 Энди «Кыргызстан» сайловга қатнаша олмайди! «Бир бол» га эса йўл очилди…
БИШКЕК.25 август – Альянс-Пресс. Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитаси ўзининг бугунги ишчи йиғилишида «Кыргызстан» партиясининг ҳужжатларини қайтариш хақида қарор қабул қилди. Бу хақида Қирғизистон Республикасининг БСК си матбуот котибияти маълум қилди.
25.12.2019
23.12.2019
22.12.2019