01.09.2020 15:08 Бишкек 2380

Президент Сооронбай Жээнбеков ҳамкасби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ва ўзбек халқини Ўзбекистон мустақиллиги куни билан муборакбод этди

БИШКЕК. 1 сентябр – Альянс-Пресс. Президент Сооронбай Жээнбеков ҳамкасби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ва ўзбек халқини Ўзбекистон мустақиллиги куни билан муборакбод этди. Бу хақда президент матбуот котибияти хабар қилди



« Қайд этмоқчиманки, Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистоннинг  минтақада ва бутун дунёдаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланди. Мамлакат ичида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий натижалар бераётганини таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, Сизнинг қўллаб-қуватлашингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам икки халқнинг порлоқ келажаги йўлида изчил мустаҳкамланиб бораверади», - дейилади табрикнома телеграммида.

Сооронбай Жээнбеков  Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт, иш-фаолиятда мувофаққиятлар, қардош ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
 
Бўлим мақолалари
02.10.2026
28.09.2026
26.09.2026
24.09.2026
23.09.2026
22.09.2026
19.09.2026
18.09.2026
16.09.2026
14.09.2026