21.08.2015 20:52 4628
Қирғизистон Социал – Демократлар Партияси БСКга Жогорку Кенеш депутатлиги номзодларининг рўйхатини топширди. “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига маълум бўлишича, партиянинг 6 номерида ўзбек миллатига мансуб, Ўш вилояти Араво тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Илҳомжон Маннонов рўйхатда турибди.
Шунингдек ҚСДПнинг таркибида номзоди ўтиши аниқ холатда 15чи бўлиб, амалдаги Жогорку Кенеш депутати Анваржон Артиқов ва 23 чи бўлиб, Ўзганд шахар мэри Нодирбек Каримовдек миллатимиз вакиллари жой олганлар. Умуман олганда ҚСДПдан 7 қирғизистонлик ўзбек мандат учун курашишга бел боғлаган.
Экспертларнинг фикрларига кўра ҚСДП бугунги кунда сайловга қатнашадиганлар орасидаги энг интернационал партиядир. Негаки унинг таркибида 7 этник гурухнинг вакилларидан 23 киши ўрин олган. Бош сайлов қўмитасига Парламент сайловларида қатнашиш истагини билдирган барча сиёсий партиялар 25 августга қадар рўйхатдан ўтишлари шарт.
Бўлим мақолалари
09.02.2022 |
|
07.12.2021 |
|
29.11.2021 |
|
27.11.2021 |
|
25.11.2021 |
|
19.11.2021 |
|
04.11.2021 |
|
29.10.2021 |
|
25.10.2021 |
|
24.10.2021 |
|