18.09.2020 16:43 Бишкек 827

Халқимизнинг сайловларга муносабати ўзгардими?

БИШКЕК.18 сентябр – Альянс-Пресс. Бугун кўпчиликни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашига сайловлар қай тарзда ўтиши қизиқтирмоқда. Бу сафарги сайловларда овоз сотиб олиш ҳоллари бўладими-йўқми?! Айнан шу масала хақида журналист Семетей Талас ўғли «Фабула пресс» газетасининг бугунги №50 сонида фикр билдирган.



Семетей Талас ўғлига кўра бу сайловларда халқимиз ўз овозларини яна сотади. Йўқ деганда халқ партиялар тарқатаётган пулларни оладида, бироқ сайлашга келганда ўз билганини қилади. Эл оғзига элак тутиб бўлмаганидек, кўча-куйларда партиялар 3000-4000 сомдан тарқатиб юрганмишлар. Агар оилангизда 5 киши бўлса, 20 минг сом билан бир ойлик сарф-харажатингиз кўтарилиб қоларкан. Ташвиқотчилар ҳам: «Қайси партиядан пул олсангиз ўша партияга овоз беринг»,- деб айтишади. Шунинг учун ҳар бир оиладан иккки-уч киши пул берган партияни сайлаши тайин.

Лекин, бошқа томондан қараганда, халқнинг сайловларга муносабати ўзгарганини сезса бўлади. Пандемия вақтида халқни кўзи мошдек очилиб қолди. Куни кечаги карантинда ўтирган  халқнинг аҳволи билан қизиқмаган кишилар бугун пул сочиш билан оворалар. Ақлли-ҳушли инсонларни бу ҳолат анча ҳушёр тортишга мажбур қилди. Уларнинг кўпчилиги – «куни кеча коримизга ярамаганларни нечук сайлашимиз керак»  демоқдалар. Масалан «Қирғизистон» партияси ўзларининг «Ҳар фарзанд туғилишида 50 минг сом нафақа тўлаб берилади» каби пуч ваъдалари билан сайловчиларнинг ижирғанишларига сабаб бўлмоқдалар.

Ким биладику, бироқ «Қирғизистон» партияси сафида парламент қайта сайловга отланган амалдаги Жогорку Кенгаш спикери – раиси Дастанбек Жумабеков, ўз ўғлига Дастан деб исм қўйган ёш жувонга туғруқхона остонасида 50 минг сом «суюнчи» пул бериб балога қолди.
Уни Қирғизистон парламенти спикерини сайловлар хақидаги қонунига кўра, ушбу «почин»и Марказий сайлов комиссиясида кўрилиб чиқилди.

Лекин «Қирғизистон» партиясининг дастурий вазифасини амалга ошиши мумкинлигини кўрсата олган Дастан Жумабеков сайлов марафонидан олингани йўқ. Унга шунингдек жарима ҳам, ҳайфсан ҳам берилмади. Негаки «суюнчи» парламент раисининг ўз чўнтагидан эмас, парламент раиси жамғармасидан топширилгани учун бу пуллар пора деб ҳисобланмасмиш.

Энди сайловчиларни – « Амалдаги спикернинг ўз исми билан «Дастан» қўйилган бола учун суюнчи пул нега мамлакат парламенти раиси жамғармасидан тўланиши керак», деган савол қийнай бошлади.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021