10.10.2020 18:52 Бишкек 813

Садир Жапаров Бош вазир этиб тайинланди

БИШКЕК.10 октябр – Альянс-Пресс. Бугун «Ала-Арча» давлат резиденциясида мамлакатнинг Парламенти – Жогорку Кенгашнинг навбатсиз мажлисида Садир Жапаров Бош вазир этиб тайинланди.


«Ала-Арча» давлат резиденциясида Жогорку Кенгашнинг навбатсиз ўтказилган йиғилишидаги савол-жавоблардан сўнг, очиқ овоз бериш билан Садир Жапаров Бош вазир этиб тайинланди. Янги тайинланган Бош вазир илгарироқ ҳозирги ҳукумат таркиби ўзгармаслигини эътироф этганди. Бироқ хукумат аъзоларидан  Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев  ўз ихтиёри билан ўз лавозимидан бош тортган.
 
Меҳнат фаолияти :
Садир Нургожоевич Жапаров 1968 йилнинг 6 декабрида Иссиқкўл вилоятининг Кенсув қишлоғида туғилган.
1987 йили Чуй вилоятидаги «Санташ» колхозида оддий ишчи бўлиб меҳнат фаолиятини бошлайди.
2006 йили Қирғизистон-Россия славян университетини битирган.
2005 йилга қадар «Солтонкул» фермер ҳўжалиги раҳбари, «Кергей» нефт компанияси директори, Иссиқкўл вилояти ИИБсининг маҳсус ротаси инспектори, «Гузел» ва «Нурнефтегаз» компанияларининг Бош директори бўлиб фаолият юритган.
2007-2009 йиллари президент Қурмонбек Бакиевнинг маслахатчиси.
2008-2009 йиллари Қирғизистон коррупцияга қарши миллий агентлик комиссари.
2009-2010 йиллари Қирғизистон Давлат кадрлар хизматида коррупцияни олдини олиш агентлиги раҳбари.
 
Бўлим мақолалари
08.04.2024
02.03.2024
22.01.2024
28.12.2023
07.10.2023
05.10.2023
26.09.2023
30.08.2023
16.08.2023
04.08.2023