02.01.2016 15:05 Жалолобод вилояти 3012

Сомсачининг пичоқбозлиги

1 январ куни икки Жалолобод шаҳри турғунлари бўлмиш «Мата» фабрикаси қоровуллари милицияга мурожаат этишиб, уларга осиё ирқига мансуб йигит пичоқ билан хужум қилгани хақида маълум қилишган. Пичоқ зарбидан бир қоровулнинг қулоғи, иккинчисини эса оёғи яраланган

Жиноят содир этилган жойда аниқ бўлишича, 1 январнинг тун оғушида Жалолобод шаҳрининг  Спутник даҳасида ўғри тўрт машинанинг эшикларини очиб кўради. Соат 4.00 лар чамасида маҳаллий кишилардан бири ўз машинасининг ёнида  осиё ирқига мансуб йигитни кўрган ва уни ушлаш учун харакат қилган. Бироқ ўғри деб тахмин  шахс пичоғини чиқариб, автомобил эгасини оёғига  жароҳат етказиб, юқорида зикр этилган  қўриқланаётган фабрика ҳудуди томонидан қочиб кетади. Уни тутишга уринган икки қоровул ҳам қочаётган пичоқвоздан шикаст еган.
Ҳозирда ички ишлар органлари жиноятда айбланаётганни топиш учун оператив чоралар комплекларини қўлламоқдалар. Дастлабки қидирув ишлари натижасига кўра, унинг шахси аниқланган. Пичоқвоз илгари бир кафеда сомсачилик қилган. 
 
Бўлим мақолалари
29.04.2024
25.04.2024
20.04.2024
16.04.2024
13.04.2024
05.04.2024
02.04.2024
28.03.2024
20.03.2024
16.03.2024