30.12.2020 16:30 2088

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси билан телефон мулоқоти тўғрисида

ТОШКЕНТ. 30 декабр – Альянс-Пресс. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақда Ўзбекистон Президенти матбуот котибияти маълум қилди.



 
Суҳбат аввалида томонлар кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.
 
Талант Мамитов Ўзбекистон давлати  раҳбарига коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилган катта кўмак ва амалий ёрдам, шу жумладан, Қирғизистон ҳудудларида мобил тиббиёт марказларини қуриш лойиҳалари амалга оширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
 
Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик алоқаларини изчил мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги кун тартибидаги муҳим масалаларни, энг аввало, саноат кооперацияси, савдо, иқтисодиёт ва минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш чораларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
 
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил бошида Қирғизистондаги муҳим ички сиёсий тадбирларни ўтказишда муваффақият тилади.
 
Бўлим мақолалари
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026
25.07.2026