03.04.2021 17:55 Ўш 745

“Улуттар биримдиги” партияси Ўш шаҳрининг марказий майдонида ўз сайловчилари билан учрашди

ЎШ. 3 апрел – Альянс -Пресс. Бугун соат 15:00 “Улуттар биримдиги” партияси лидери, Мелис Мирзакматов ва партиясининг Ўш шахар Кенгаши депутатлигига номзодларининг сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.


Ушбу тадбирда жанубий пойтахтнинг  ривожланиши ва халқнинг фаровонлиги, ҳамда  ўз фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмаган 5 мингга яқин  ўшликлар  иштирок этдилар. Йиғилганлар “Улуттар биримдиги” партияси сафидан Ўш шахар Кенгаши депутатлигига номзодларни қуйиқ қарши олдилар. Учрашувда партиянинг депутатликка талабгорларининг номидан  ўшлик ёш журналист Дилноза Топволдиева, Амир Темур шахарчасидан тадбиркор Ҳошимжон Ахмаджонов ва партиянинг фаҳрийси, Қирғизистон Халқ артисти Баҳтиёр Тўхтаматов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Шунингдек, бугунги кунда Қирғизистон халқи орасида  ишонч кредити кучли бўлган уч сиёсатчидан бири “Улуттар биримдиги” партияси лидери Мелис Мирзакматов нутқ сўзлади. У бугунги сиёсий ваъзиятга баҳо бериб, Қирғизистонда парламент бошқаруви пайтида иқтидорда бўлган партиялар мамлакатнинг турли соҳаларини ўзаро бўлиб олиб, уларнинг етакчилигига муносиб бўлмаган касби -кори умуман бошқа  кишиларни қўйилгани сабаб, давлат бошқарув тизими таназзулга юз тутганини эътироф этди. Шу важдан мамлакатда халқ референдуми орқали президентлик бошқарувни қайта тиклаш Қирғизистон келажаги учун ягона тўғри йўл эканлиги халқимиз тан олганини айтди.



Мелис Мирзакматов мамлакатни  ривожлантириш бўйича президент   Садир Жапаровнинг олиб бораётган ташқи ва ички сиёсатини тўғрилигини урғулади. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистон пойтахтига қилган расмий ташрифи натижасида икки қардош мамлакатлар учун фойдали бўлган катта хажмдаги ишлар бажарилгани ва шу кунга қадар энг долзарб  бўлган икки давлатнинг чегара масалалари бира тўла барҳам топиши бўйича тузилган келишимларни тўғрилигини ошкорлади.

Мен ҳар икки мамлакатнинг бошқарувида турганларнинг муҳолифатларини чегара ва ер масалалари бўйича танқидий кўз қарашдаги фикрларини интернет тармоқлари ортидан кузатиб бормоқдаман. Лекин ушбу масалаларда ҳар икки мамлакатнинг президентлари ўз мамлакатларининг ватанпарвар лидерлари сифатида ўзаро келишиб, бир жойдан катта ер олсалар, бошқа жойдан шундай катта ер майдонидан бердилар. Дипломатия муросаи -мадора демакдир. Бу келишувлар асосида икки мамлакат халқи ҳам катта ютуқларни қўлга киритди. Шунингдек давлатлараро келишимларни имзоланишида бизнинг давлат хавфсизлиги комитети раҳбари Қамчибек Ташиевнинг ҳам рўли жуда катта бўлди..., - деди Мелис Мирзакматов.



“Улуттар биримдиги” партияси лидери ўз нутқини якунида 11 апрелда бўлиб ўтадиган Ўш шаҳри Кенгаши депутатлигига бўладиган сайловолди кампаниясида Ўш шахар маъмурияти томонидан йўл қўйилаётган ноқонуний харакатлар, маъмурий ресурслар қўлланилаётганини ҳам қайд этди. Бунингдек маъмурий ресурсларни қўлланилиши ўтган 2020 йилдаги 6 октябр воқеаларини  яна қайта вужудга келтириши мумкинлигига тўхталиб ўтди. У шунингдек воқеаларни содир бўлишига сабабчи бўлган конкрет шахслар , яна қайтадан “хукумат партиялари” деб айтилаётган партияларнинг сайловолди штабларини ҳам бошқарувчиларига айланганини қоралади ва уларни бундан кейин мактаб директорлари ва бола боғчалари мудирларини сайлов компаниясига тортмасликка, уларни ўз ҳолларига қўйиб фақат ўзларининг тўғридан -тўғри вазифалари бўлмиш ўқув-тарбия ишлари билан шуғулланишга  чақирди. Президент Садир Жапаров ўзининг “Мекенчил” ва Қамчи Ташиев ҳам ўзининг “Ата-Журт”партияларини ушбу сайловларда қатнашмаётганини эътироф этганлигини эслатди.

- Ўзи аслида сизларнинг партияларинг эмас, бизнинг партиямиз хукумат партияси эди. Лекин биз асли хукумат партияси бўлсак ҳам, бироқ маъмурий ресурслардан фойдаланишдан истиҳола қиламиз ва барча партияларни ўзаро тенглик асосида беллашишга чақирамиз! – деди “Улуттар биримдиги” партиясининг лидери Мелис Мирзакматов.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021