21.01.2016 23:27 Чуй вилояти 2980

Сибир Давлат Аэрокосмик Университети вакиллари Бишкекда

25-28 январ кунлари академик Решетнёв номли Сибир Давлат Аэрокосмик Университети (РФ,Красноярск шаҳри)вакиллари Қирғизистон пойтахтига ташриф буюрадилар.

Ташриф доирасида СибДАУ вакиллари Бишкек шаҳри ва Чуй вилояти мактаблари битирувчилари, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилари билан учрашиб, ўқув йўналишлари, 2016 йилги олийгоҳга қабул қойидалари, 2016йилнинг апрел-май ойларидаги қабул олди имтиҳонлари хақида маълумот берадилар.
Ушбу ташрифни «Единство» жамоат  фонди ва Бишкек шаҳри мэрияси маориф Бошқармаси ташаббуслари билан уюштирилмоқда.
СибДАУ коинот соҳаси мутаҳасислари бўлмиш, машинасозларни, ҳамда  IT мутаҳасислари, иқтисодчилар, молиячилар,  реклама ва жамоат билан алоқа доираси мутаҳасислари, менеджментларни таёрлайди.
Тайёрловнинг асосий йўналишлари:
Лойиҳалаштириш,ракета ва ракета – космик комплексларини қуриш ва эксплуатация қилиш;
Авиация ва ракета двигетелларини лойиҳалаштириш;
Учиш аппаратлари бошқарув тизими;
Ахборот ҳавфсизлиги;
Радиотехника;
Инфокоммуникация  технологиялари  ва алоқа тизими ;
Тизимий анализ ва бошқарув;
Геодезия и дистанцияли зондлаш;
Машинақуриш саноатига конструктор-технологик таъминлов;
Мехатроника ва  робототехника;
Стандартизация ва метрология;
Энергетик  машиносозлик;
Менеджмент (профиль: Халқаро  менеджмент);
Реклама ва жамоат ахборот боғланиши ;
Божхона иши.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022