31.01.2016 22:45 Бишкек 2908

Дўстлик рамзи

31 январ куни Эрон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам жўнатди

Эрон Ислом Республикаси ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон  Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ўтган йилнинг охирида зилзиладан жабр чеккан туманлари учун  9 тонналик инсонпарварлик ёрдам жўнатди.
Шу куннинг ўзида Эрон Ислом Республикасининг  Бишкекдаги элчихонаси вакиллари 100 дона чодир палатка ва 2000 дона одеялларни Қирғизистоннинг Қизил ярим ой жамиятига тақдим этдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 17 мартида Ўш вилоятида 6.4 балли ер силкиниши содир бўлиб, унинг натижасида 150 уйга жиддий зиён етган эди.
 
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023