01.02.2016 22:53 Бишкек 4042

«Доступное жилье» дастури амалда

1 феврал куни Бишкек шаҳрида «РСК Банк» ОАЖ ва «Айыл Банк» ОАЖ банклари «Давлат ипотека компанияси» ОАЖ билан ҳамкорлик борасида шартнома туздилар. Бу шартнома Қирғизистон хукуматининг «Доступное жилье» дастури амалга ошириш учун тузилди.

Илгари «Альянс-Пресс» агентлигимиз ушбу дастурнинг маолиялаштирилиши бўйича ахборот берган эди. Дастур учун ҚР Ижтимоий фонди 1 миллиард сўм, республика бюджети 10 миллион сўм ва ҚР президенти Алмазбек Атамбаевнинг илтимосига кўра ушбу давлат аҳамиятига молик тадбирда қатнашаётган Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси 4 миллиард маблағ ажратмоқда.
«Давлат ипотека компанияси» ОАЖ правленияси раисаси Бахтигул Жеенбаеванинг сўзларига қараганда мазкур дастур мамлакатнинг барча ҳудудларида тенг ишлайди ва бугуннинг ўзида уларга юртдошларимиздан 700дан зиёд киши мурожаат қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, «РСК Банк» ОАЖ ва «Айыл Банк» ОАЖ лари  Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг тизимидаги ҳамкор банкларидир.
 
Бўлим мақолалари
23.07.2025
10.07.2025
01.07.2025 Ўзбекистон ташқи савдосида “Учқўрғон-Кенгсай” чегара пости орқали амалга оширилаётган экспорт операциялари фаоллашмоқда
НАМАНГАН. 1 июл – Альянс-Пресс. Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳамда чегара ва божхона инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
26.06.2025
14.06.2025
17.05.2025
15.05.2025
03.04.2025
11.02.2025
01.02.2025