04.02.2016 20:59 Чуй вилояти 3856

Канализация люкида жанговор снарядлар топилди

3 февралда Чуй вилоятидаги Кант шаҳрида катта хажмда занг босган артиллерия снарядлари топилган. Бу хақда ҚР Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабар берди.

«3 феврал куни соат 15:20да Кант шаҳрининг Москва кўчасида  «Қант МТС» ЁАЖ ҳодимлари томонидан канализация люкида  занг босган жанговор снарядлар топилган. ҚР Бош штаби ходимларининг текшириши бўйича люкда200 дона 80 ммли, 7 дона 156 мм ли, 10 дона 100 ммли, 2 дона 120 ммли, 14 дона БМП снарядлари борлиги аниқланган»,- деб ёзади ҚР ФҲВнинг  матбуот хизмати.
Бош штаб ходимлари юқорига 233 та снарядни чиқариб, сўнг уларни зарарсизлантириш учун ҳарбий полигонга олиб кетганлар. Бу ҳодиса бўйича ҳуқуқ поспонлари тергов амалларини бошлаб юбордилар.
 
Бўлим мақолалари
03.10.2026
12.08.2026
27.07.2026
20.07.2026
17.07.2026
13.07.2026
10.07.2026
08.07.2026
04.07.2026
25.06.2026