05.02.2016 23:43 Ўш вилояти 4819

Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев бир кунлик иш сафари билан Ўш вилоятида

5 феврал куни Қирғизистон Бош вазири Темир Сариев бир кунлик иш сафари билан Ўш вилоятида бўлди.

Бош вазир иш сафари давомида Ўш вилоятининг Аравон ва Қорасув туманларида баҳорги дала ишларига тайёргарлик чоралари билан танишди. Темир Сариев Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғидаги теплица – иситкичлар фаолияти билан танишди.
«Аравон туманидаги мўтадил иқлим бу ҳудудни теплица маҳсулотларини етиштиришда олдинги ўринга чиқиб олишга имкон беради», - деб, кўрсатма берди Бош вазир. Ҳақиқатдан ҳам бу соҳада тепақўрғонликлар олдинда. Бу ерда 90 оила теплица – иссиқхоналарда меҳнат қилмоқдалар.
Шунингдек Бош вазир Темир Сариев Қорасув туманининг Наримон ва Ўттизадир қишлоқларидаги иссиқхоналар фаолиятлари билан танишиб чиқди.
Сафар давомида у Ўш шаҳридаги «Манас» Халқаро аэропорти»нинг филиалидаги таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди ва куннинг иккинчи ярмида иккинчи пойтахтда давлат органларининг раҳбарлари билан боҳорги дала ишларига тайёргарлик чоралари бўйича селектор мажлисини ўтказди.
 
Бўлим мақолалари
19.02.2026
18.02.2026
16.02.2026
14.02.2026
13.02.2026
11.02.2026
10.02.2026
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026