26.08.2015 15:49 1373

Ленин чўққиси тозаланди

Ўш вилоятида Ленин чўққисини ахлатлардан тозалаш ишлари якунига етди. Альянс – Пресс ахборот агентлиги мухбирлари билан ҚР Хукумати қошидаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги Давлат агентлиги директори Собиржон Атажоновнинг қилган сухбатидан аён бўлишича 20 йил давомида баландлиги 6582 метр бўлган музлик чўққисини забт этгани келган бизнинг ва ҳорижий алпинистларнинг дастидан консерва банкалари ва шиша идишлари каби  қолдиқларидан жуда катта хажмда ахлат уюмлари қолган. “Биз музликда йиғилиб қолиб кетган ахлатхоналар сувратларини кўриб, жуда қаттиқ таъсирландик-дейди Собир Содиқжонович.- Бироқ юқоридаги ахлатларни йиғиштириш учун ҳам у ерга чиқаоладиган махсус хизматчилар керак бўлди. Шунинг учун биз ўзимизнинг ва ҳорижий алпинистларни тозалаш ишларига жалб этдик. Биз билан шартнома тузган бир гуруҳ алпинистлар яқинда юқоридан ахлатларни тозалаб тушиб, автомобиллар чиқа оладиган манзилларга  етказдилар. Биз бир неча автомобилга юк бўлган ахлатларни пастга олиб тушдик. Энди навбат Иссиқкўл вилоятидаги Оқсой музлигига.

У ерга туристлар асосан Қозоғистон томондан ва вертолетлар ёрдамида етадилар. Бу музликка ўз ҳудудимиздан чиқиш йўли умуман йўқ. Лекин бу музлик ҳам жуда ахлатланган. Шунинг учун Оқсой музлигини тозаловчи алпинистларни юқорига чиқариш учун вертолет керак бўлади. Ўзингизга маълум бу чора учун Агентлигимиз буджетидан харажат ажратиш керак бўлади.”

Давлат агентлиги директорининг яна таъкидлашича ўлкамиздаги бошқа музликлар ҳам ахлатлардан тозаланади.
Бўлим мақолалари
22.02.2018 Бишкекда каламушлар учун 2 миллион сомлик дон, ёғ ва шакар сотиб оладилар
Пойтахт шахар Кенгашида Бишкек дезинфекция станциясининг ҳисоботи тингланди
19.02.2018 Иссиқкўлда 200 олмахонни отишмоқчи
Иссиқкўл вилоятининг Теплоключенка қишлоғи ёнидаги Василий Фатунова номидаги Оқсув тажриба ўрмон хўжалигида 200 та олмахонни отишга квота сўрашди
15.02.2018 Қирғизистондаги ёввойи ҳайвонларнинг сони борасида маълумотлар кўп саволларни пайдо қилмоқда
Қўриқхоналарнинг бир неча минг гектарига нозирлик қилган 1-2 ҳодим қайси бир жонзод турини санай оларди?
02.02.2018 Қораболта комбинати мутахасислари фикрича Иссиқкўлда уран ундириш, экологияга зиён келтирмайди
Шу кунларда таниқли жамоатчи арбоб, собиқ Иссиқкўл вилояти губернатори Эмилбек Каптагаев, ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида ваҳимадор баёнот қилди
27.12.2017 Депутат Дастан Бекешев Бишкек ҳавосининг зарарланиш даражаси хақида
Жогорку Кенгаш депутати Дастан Бекешев Бишкек ҳавосининг зарарланиш даражаси хақидаги Давлат экотехник назорати маълумотларини эълон қилди
03.11.2017 Бугун Қоракўл зоопаркида айиқнинг танқис тури пайдо бўлди
Бугун ҚР президенти маъмурияти Қоракўл зоопаркига Тиёншон айиғини совға қилди
01.11.2017 Қоракўл зоопаркига милиция шербаччани топширди
Шу кунларда Қирғизистон ижтимоий тармоқларида Бишкек кўчаларида пайдо бўлган шер боласининг суратлари роса қизиқ мунозаларга сабаб бўлган эди
26.08.2017 Кўп йиллар давомида қор қоплонлари суратга олиб юрган таниқли фоторассом, интернетдаги: «Қоплонлар нара тортмайдилар» роликни кулгуга олди
Бишкекда Қирғизистон қор қоплонларига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди
22.08.2017 Қирғизистонлик ўқувчилар Россиянинг Кемерова шаҳридаги «Ёш геологлар» олимпиадасида иккинчи ўринни олдилар
Шу кунларда юртимизга 8 ўспириндан иборат командамиз навбатдаги «Ёш геологлар» олимпиадаси ўтган Кемеровадан қайтиб келдилар
19.06.2017 Мутахасис – эколог ЕРРБ билан тузулган контрактда дастурий таъминлов учун маблағ кўзда тутилмагани таъжублантирди
Dialecticon Climate Green жавобгарчилиги чекланган жамиятнинг мутахасис – экологи Жамиля Жээнбаева «Альянс-Пресс» Агентлигига берган маълумотига кўра, ҳозирда Европа реконструкция ва ривожланиш банки билан Ўш ва Жалолободдаги қаттиқ турдаги маъиший чиқиндиларни йўқ қилгувчи тизимни тиклаш бўйича, ҳар бир шахар учун 11 миллион евро турадиган келишим тузулган