10.02.2016 23:28 Бишкек 3854

ҚР хукумати Москва шаҳридаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизни олиб келиш учун 700 минг сўм пул ажратди

10 феврал куни ҚР вице премьер министри Гулмира Кудайбердиева Москва шаҳрида 30 январда бўлган ёнғинда халок бўлганларни юртимизга олиб келиш борасидаги вазирлар маҳкамасидаги муҳокамасида : «ҚР хукумати Москва шаҳридаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизни олиб келиш учун 700 минг сўм пул ажратди», -деб маълумот берди.

ҚР ташқи ишлар вазирлигининг маълумотномасига кўра, Москвада ҳалок бўлганларнинг мурдалари РФ Тергов кўмитаси томонидан идентификация қилиниб, бу борада тегишли хулоса қабул этилган. Муҳокамада аниқ бўлишича халок бўлганларнинг таналари уларнинг қариндошлари кузатувида ҳаво транспорти билан Ўш шаҳрига, кейин эса кичик ватанлари бўлмиш Боткент вилоятига етказилади.
Эслатиб ўтамиз, 30 январда Москвада жойлашган тикув цехларининг бирида 12 киши,-  улардан 8 нафари Қирғизистон фуқаролари ва яна иккиси РФ фуқаролигидаги этник қирғизлар , ҳамда икки ўзбекистонлик ёнғиндан ҳалок бўлган эди.
 
Бўлим мақолалари
06.07.2026
03.07.2026
02.07.2026
01.07.2026
30.06.2026
26.06.2026
22.06.2026
20.06.2026
19.06.2026
16.06.2026