12.02.2016 01:32 Бишкек 3743

Бош вазир ўзи бош бошпанасини суғурталади

12 феврал куни ҚР Бош вазириТемир Сариев ўз уй-жойини Давлат суғурта ташкилотида суғурталади. Бу хақда хукуматнинг ахборот хизмати хабар қилади.

Бош вазир ўз уйини суғурталаш билан уй-жойларни табиий офатлардан бутунлай ёки қисман шикаст етиши бўйича суғурталаш бобида қирғизистонликларга  биринчи бўлиб ўрнак кўрсатди.
«Янги хафтадан бошлаб барча вазирларликлар ва маҳкамалар раҳбарлари ўз уй-жойларини суғурталайдилар» - дейди Темир Сариев.
Эслатиб ўтамиз, 11 февралдан Қирғизистонда « Уй – жойларни ёнғиндан ва табиий офатдан мажбурий суғурталаш » бўйича қонун кучга кирди. Суғурта тарифлари хукумат томонидан тасдиқланди: 1200 сўм шахар жойларида ва 600 сўм қишлоқларда.
 
Бўлим мақолалари
18.05.2026
15.05.2026
14.05.2026
01.05.2026
28.04.2026
24.04.2026
23.04.2026
22.04.2026
18.04.2026
14.04.2026