16.02.2016 18:23 Жалолобод вилояти 3954

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси оралиғида зилзила кузатилди

16 февралнинг соат 05:58 да ҚР МФАнинг сейсмология институтининг станциялари 4,5 балл атрофидаги ер силкинишини кузатган. Бу хақда ҚР фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабар қилади.

Зилзила маркази Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси бўйлаб Қизилжар қишлоғидан 6 км шимолий ғарбда, Атан қишлоғидан 9 км жанубий шарқда, Сариқ қашқа қишлоғидан 11 км жанубий шарқда, Тошкўмир шаҳридан 22 км жанубий ғарбда, Карвон қишлоғидан 25 км жанубий шарқда ва Учқўрғон қишлоғидан 25 км шимолий ғарбда содир бўлган.
Аҳоли яшаш пункларида Қизилжар, Атана, Сариққашқада 4 балл, Тошкўмир шаҳрида 3-4 балл, Карвон ва Учқўрғонда 3 балл ер силкиниши кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра қурбонлар ва вайронагарчилик йўқ.
 
Бўлим мақолалари
15.08.2025
26.07.2025
19.07.2025
25.06.2025
02.05.2025
26.03.2025
12.03.2025
01.03.2025
24.02.2025
29.11.2024