22.02.2016 22:31 Бишкек 3802

Аниқ режавий харакат

22 феврал Хукумат оила, оналик ва болаликни қўллаш дастурини ишлаб чиқишга киришди. Бу хақда экспертлар ҳамжамияти билан учрашув чоғида Қирғизистон Республикасининг Вице- бош вазири Гулмира Кудайбердиева хабар берди.

Вице-бош вазиранинг аниқлик киритишича Қирғизистонда ижтимоий ҳимоя соҳасида кўпгина турли хужжатлар қабул қилинган. Бироқ, улар орасида оилани институт қаторида ривожлантириш дастури умуман бўлмаган.
«Янги дастур давлат томонидан ҳам, жамият томонидан ҳам аниқ режаларга асосланган харакат бўлиши керак. Оилага  фақатгина ижтимоий муҳофаза нуқтаи назаридан қаралмай, балки оилавий қадриятларни мустаҳкамлайдиган яхлит йўналишни шакллантириш керак », - таъкидлади вице-бош вазира Гулмира Кудайбердиева.
 
Бўлим мақолалари
02.10.2026
28.09.2026
26.09.2026
24.09.2026
23.09.2026
22.09.2026
19.09.2026
18.09.2026
16.09.2026
14.09.2026