09.08.2015 16:04 Ўш вилояти 3431

Жеруйнинг 100 мактаби



Манғит қишлоғидаги № 33 ўрта мактабни “Жеруйнинг юз мактаби” рўйхатига киритилгани сабаб, у  2015-2016 йиллари қайта қурилади. Бу хақда “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига Қирғизистон Республикаси билим ва фан Вазирлиги хабар берди. Мактаб Талас вилоятидаги Жеруй олтин конини ишлатиш бўйича конкурсни ютиб олган Россия компаниясидан 2015 йили олинган маблағ эвазига қайта қурилиш режалаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Жеруй олтин конини ишлатиш хуқуқига эгалик қилиш учун Россия сармоячилари 100 миллион АҚШ долларини Қирғизистонга ўтказиб берган. Айнан шу маблағдан Республикамиз ҳудудининг жой-жойларида 100 та мактаб қурулиши кўзда тутилган.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022