28.08.2015 15:53 4351

Қамчибек Ташиевни судга беришди



Сиёсатчи Қамчибек Ташиев устидан судга ариза топширилди.  2015 йил 14 сентябр куни Бишкекнинг районлараро суди Досмамбетов Чолпон раислигида Қамчибек Ташиев ва “Республика-Ата журт” партияси устидан ёзган Таалайбек Жунусов, Базарбой Темишов,Талантбек Алмаматовларнинг аризасини кўриб чиқади. Уларнинг иддаоларига кўра буларнинг ўзлари “Ата журт” партиясини тузган таъсисчилардирлар. Улар “Ата-Журт” партиясини “Республика” партиясига қўшилиши ғайриқонуний ҳолда, фақатгина Қамчи Ташиевнинг шахсий ташаббуси билан бўлган деб чиқишди.

 Шунингдек “Республика”га қўшилиши борасида Қамчи Ташиев партиядошлари Ахмадбек Келдибеков ва Садир Жапаровлардан ҳам розилик сўрамаган. Таалайбек Жунусов, Базарбой Темишов,Талантбек Алмаматовлар Адлия Вазирлигидан “Республика-Ата Журт” партиясини ноқонуний хисоблаб, уни сайлов рўйхатидан олиб ташлашни талаб қилмоқдалар.

“Республика-Ата Журт” партиясидагилар юқоридаги ариза туфайли сайлов марофонидан четлатилиши мумкинлигига ишонмаяпдилар.

Лекин бизнинг агентлигимиз келаётган парламент сайлов марофонига жиддий таъсир этиши мумкин бўлган суд жароёнини диққат билан кузатиб боради.
Бўлим мақолалари
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026
25.07.2026