05.03.2016 21:42 Бишкек 4501

Бош вазир Темир Сариев «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди

5 март куни Бош вазир Темир Сариев ҚР Хукуматининг рўйхатга олиш хизматининг «Манзилли регистр» ахборот тизими фаолияти билан танишди.

Бош вазир «Электрон Хукумат» ва аҳолининг  Ягона давлат реестри дастурини амалга ошириш доирасида «Манзилли реестр»ини  тузишнинг аҳамияти борасида сўзлади.

«Ушбу тизим давлат органларининг ишларини енгиллатишга қаратилган. «Манзилли реестр» электрон рўйхатга ва кўчмас мулкни тартибга солишга хизмат қилади», - деди Темир Сариев.

Ҳозирги пайтгача 32 минг бино ва қурилмалар хақидаги маълумотларни  рақамлаштиришга қаратилган ишлар якунланди. Ушбу амалиётни бажариш учун, соғлиғи бўйича ногиронларни қўшиб ҳисоблаганда  600 киши жалб этилди.

Хукумат бошлиғи Темир Сариев  Давлат регистрининг  саломатчилиги чекланган инсонларни ўз фаолиятига жалб қилиб, уларни ҳам юртимизни тенг хуқуқли фуқаролари эканлиги билдириб ва уларга қўшимча иш хақи олишга имконият яратиб берганига ижобий баҳо берди.
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026