29.08.2015 15:55 3451

Янги мактаблар қўрилади

Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб Қирғизистон Республикаси Маориф ва Фан Вазирлиги кўп сонли мактаб биноларини қуриш ва таъмирлаш учун лойиҳа-харажат ҳужжатларининг синовини эълон қилади. Бу хақда “Альянс-пресс” ахборот агентлигига Вазирлик маълумот берди. Илгари хабар берганимиздек республикамиз ҳудудида “Жеруйнинг юз мактаби” дастур ўз ишини бошлаб, у мактаблар қурилиши ва бошқа буджет бандлари бўйича маблағлар ажратилади.  Вазирликнинг ахборотига кўра, жанубий ҳудуднинг бирқанча мактабларини таъмирлашнинг иложи қолмади. Уларнинг ўрнига янги ўқув корпуслари қуриш керак. Ана шу  объектларни қуриш давлатнинг иқтидорли йўналишларидан биридир. Қуйида жанубнинг уч вилоятидаги қурулиши керак бўлган объектлар рўйхати берилган. Уларнинг бир қанчаси бўйича иш хозирданоқ олиб борилмоқда.

Ўш вилоятида:

1. Олай туманидаги Саримонол қишлоғидаги Алимсейитова номидаги мактаби( янги қуриладиган 100 мактаб лойиҳасига киритилган. 375 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 85181.9 минг сом. Ундан 30664.9 минг соми  молиялаштирилган. 2015 йилда 47757.2 минг сом ажратилган).

2. Қорасув туманидаги Жоош қишлоғидаги Сматов номли мактаб (янги қуриладиган 100 мактаб лойиҳасига киритилган. 320 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 59340.5 минг сом. Ундан 14000.0 минг соми  молиялаштирилган. 2015 йилда 33340.5 минг сом ажратилган).

3. Қорағулжа туманидаги Кўкарт қишлоғидаги Субанов номли мактаб(2015йил объектлари ва қурулиш рўйхатига киритилган. 275 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 87157.7 минг сом. Ундан 8000.0 минг соми  молиялаштирилган. 2015 йилда 7000.0 минг сом ажратилган)

4. Қорағулжа туманидаги Сарикунгай қишлоғидаги Ўрозалиев номли мактаб(2015йил объектлари ва қурулиш рўйхатига киритилган. 250 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 51874.1минг сом. Ундан 40500.0 минг соми  молиялаштирилган. 2015 йилда 11374.1минг сом ажратилган ).

5. Ўзанд тумани Қирғизистон қишлоғидаги Усон уули Жаниш номли мактаб(2015йил объектлари ва қурулиш рўйхатига киритилган. 275 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 78391,9 минг сом. Ундан 500.0 минг соми  молиялаштирилган. 2015 йилда 38000.0минг сом ажратилган )

Боткен вилоятида:

1. Қадамжой тумани Абсамат қишлоғидаги Примов номидаги мактаб(янги қурулишга мухтож).

2. Қадамжой тумани Марказ қишлоғидаги Улуғбек номли мактаб (янги иморатга мухтож).

3. Боткен туманидаги Кан қишлоғидаги Ж. Ўрмонов номли мактаб(янги қуриладиган 100 мактаб лойиҳасига киритилган. 225 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 68000.0 минг сом.. 2015 йилда 68000.0 минг сом ажратилган).

4. Лайлак тумани Жани Турмуш қишлоқ мактаби ( янги қуриладиган 100 мактаб лойиҳасига киритилган. 225 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 68000.0 минг сом.. 2015 йилда 68000.0 минг сом ажратилган).

5. Лайлак тумани Бешкент қ.хукуматига қарашли Қайрағоч қишлоқ мактаби. (2015йил объектлари ва қурулиш рўйхатига киритилган. 275 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 35000.0 минг сом. 2015 йилда 3000.0 минг сом ажратилган)

Жалолобод вилоятида:

1. Жалолобод шаҳридаги №6 мактаб(2015йил объектлари ва қурулиш рўйхатига киритилган. 275 ўқувчи ўрнига эга . Лойиҳанинг нарҳи 46500.0 минг сом. 2015 йилда 10 миллион сом ажратилган).

2. Акси тумани Кербен қишлоғидаги Мавлянов мактаби (Янги иморатга мухтож).

3. Олабуқа тумани, Олабуқа қишлоғининг Орозалиева номли мактаб  (Янги иморатга мухтож).

4. Нокент тумани, Талабулоқ қишлоғидаги Бирлик мактаби  (Янги иморатга мухтож).

5. Сузоқ тумани Ленин қишлоқ хукуматига қарашли Ю.Гагарин номли мактаб (Янги иморатга мухтож).
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022