16.03.2016 20:33 Бишкек 3820

Маҳаллий кенгашлар сайловларига тайёргарлик бўйича

16 март куни Бош вазир Темир Сариевнинг таъкидлашича, Қирғизистон Республикасида сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси профил давлат органлари билан бирга очиқ ва соф сайловлар ўтиши учун барча имкониятларни тузиб беришлари керак. Бу хақидаги маълумотни хукумат матбуот котибияти тарқатди.

Ушбу мавзуга бағишланган хукумат йиғилишида ҚР Хукуматига қарашли Давлат регистр хизмати раиси Таирбек Сарпашев маълумот бериб, ҳозирда сайловчилар рўйхатларини текшириш ишлари паёнига етиб қолганини айтди.
 
«Олдимизда турган маҳаллий босқичдаги сайловлар фуқароларимизнинг биометрик кўрсатмалари бўйича ўтиб, сайловларни тоза ўтишига имкон беради. Ҳозирда биометрик ускуналари 6 шахар ва 23 қишлоқ хукуматлари ҳудудларида жойлашган сайлов пунктларига етказилмоқда. Сайлов участкаларида ишлайдиган 850 яқин операторлар маҳсус курсларда тажриба оширганлар»,- дейди Тайирбек Сарпашев.
 
Шунингдек ҚР БСКнинг вакили ҳам, маҳаллий сайловларга тайёргарлик ишлари режавий графикга монанд кетаётганини айтди.
 
Бўлим мақолалари
22.12.2025
20.12.2025
19.12.2025
16.12.2025
15.12.2025
11.12.2025
10.12.2025
08.12.2025
05.12.2025
04.12.2025