19.03.2016 22:45 Бишкек 3741

Қутлов

Туркия Президенти Реджап Тайип Эрдогон Президент Алмазбек Атамбаевни ва Қирғизистон халқини Наврўз байрами билан қутлади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар беради.

«Сиз Жаноби Олийларини ва бутун қардош Қирғизистон халқини «Наврўз» байрами билан Туркия халқи ва шахсан ўзимнмнг номимдан чин қалбимдан муборакбод этаман. «Наврўз»  бизнинг энг гўзал умумий анъаналаримиз ва урф-одатларимизнинг рамзи бўлиб, у бизнинг мамлакатларимизга  ўтмишимиздан келажагимизга дўстлик, биродарлик, бирдамлик ва ҳамкорликни олиб келгувчи байрам сифатида ушбу йилда ҳам катта кўтаринки руҳ ва севинч ила нишонланади»,- дейилади Туркия Президенти телеграммасида.

Ўз телеграммасида Реджап Тайип Эрдогон «Наврўз» байрами нафақат икки мамлакатимиз ва ҳудудимизга, балким бутун жаҳонга ободончилик, тинчлик, бахт ва барқарорлик олиб келсин деб тилак билдирган.
 
 Реджап Тайип Эрдогон Президент Алмазбек Атамбаевга соғлиқ - саломатчилик, бахт, омад  ва қардош Қирғизистон халқига тинчлик ва мўл-кўлчилик тилайди.
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026