28.03.2016 23:36 Бишкек 3535

27 Маҳаллий кенгашларда депутатларни сайлаш якунланди

6 шахар ва 21 қишлоқ кенгашларига навбатдаги ва навбатдан ташқари сайловлар ўз якунига етди. Бу автоматли сановчи қутилар ва сайловчиларни биометрик идентификация қилиш йўли билан олиб борилган биринчи маҳаллий кенгашларга сайловлар эди. Ушбу тажриба бутун республика бўйлаб кузда бўлиб ўтадиган маҳаллий кенгашларга депутатларни сайлашда қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

Бишкекда сайловлар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида  ҚР БСК раиси Туйғунали Абдраимов бўлиб ўтган тадбирни тинч ва осоишталик билан ўтганлигини қайд этди.
Сайловга қатнашганлар сони 56 % ташкил этган. Энг кўп сайловчилар Ўш шаҳрида 62.32% билан иштирок этган.
Маълумотларга биноан:
 Қоракўл шаҳрида
Сиёсий партиялар «Табылга» – 28.51%, ҚСДПК – 13.99%,  «Кыргызстан» – 10.25%, «Республика – Ата-Журт» – 8.89%,  «Онугуу-Прогресс» – 8.31%.
Балиқчи шаҳри
 «Табылга» – 28.51%, ҚСДП – 13.99%, ПП «Кыргызстан» – 10.25%, ПП «Республика – Ата-Журт» – 8.89%, ПП «Онугуу-Прогресс» – 8.31%.
Кемин шаҳри:
ҚСДП – 35.74%, ПП «Республика – Ата-Журт» – 17.42%, ПП «Замандаш» – 10.13%, ПП «Онугуу-Прогресс» – 8.50%, ПП «Улуу Кыргызстан» –  8.37%.
Тўқмоқ шаҳри:
ҚСДП 36.75%,  «Кыргызстан» – 20.03%, "Партия справедливости и развития "АК" сиёсий партияси 11.79%,  «Республика – Ата-Журт» –  10.45%.
Ўш шаҳри
ҚСДП–  30.61%, «Кыргызстан» – 15.73%,  «Мекеним Кыргызстан» – 11.89%, «Республика – Ата-Журт» – 9.74%,  «Бир Бол» – 8.52%,  «Онугуу-Прогресс» – 8.08%.
Майлисой шаҳри:
ҚСДП–  30.61%,  «Кыргызстан» – 15.73%,  «Мекеним Кыргызстан» – 11.89%,  «Республика – Ата-Журт» – 9.74%,  «Бир Бол» – 8.52%,  «Онугуу-Прогресс» – 8.08%.
Туйғунали Абдраимов эълон қилинган маълумотлар дастлабки ахборот эканлигини , аниқ натижалар протоколларни қўл билан санаб чиқилгандан сўнг айтилишини эслатди.
 
Бўлим мақолалари
22.04.2024
19.04.2024
17.04.2024
15.04.2024
12.04.2024
10.04.2024
09.04.2024
06.04.2024
04.04.2024
01.04.2024