29.03.2016 01:02 Бишкек 3786
2016 йилнинг март ойида Қирғизистон Республикасининг ДМҲҚси органларининг халқаро террорчи ташкилотларнинг фаоллигига чек қўйиш мақсадида аксилтеррор тадбири натижасида юртимизнинг вилоятларидан бирида ноқонуний фаолият олиб бораётган яширин террор гуруҳининг 7 аъзоси қўлга олинган. Бу хақида ДМҲҚнинг матбуот котибияти хабар берган.
Аниқловларга кўра яширин террор гуруҳининг аъзолари фуқароларимизни ёллаб, жангоҳларга етказиш бўйича ўз каналларини ташкил этишган, ҳамда Қирғизистон Республикаси ҳудудида диверсия – террор акцияларини ўтказиш учун тайёргарлик кўришаётган бўлганлар.
Ҳозирда барча террор гуруҳи аъзолари ҳибсга олинган.
Ушбу жиноят бўйича иш очилиб, тергов – оператив тадбирлар юргазилмоқда. Тергов манфаатларидан келиб чиқиб, ҳибсда ушлаб турилганларнинг исм шарифлари вақтинча сир тутилмоқда.
Бўлим мақолалари
19.08.2025 |
|
16.08.2025 |
|
14.08.2025 |
|
22.07.2025 |
|
15.07.2025 |
|
09.07.2025 |
|
05.07.2025 |
|
01.07.2025 |
|
27.06.2025 |
|
19.06.2025 |
|