31.03.2016 23:38 Бишкек 4052

Президент Алмазбек Атамбаев ЕҲҲТнинг Амалдаги раиси билан учрашди

31 март куни Президент Алмазбек Атамбаев Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТнинг) Амалдаги раиси ва ГФР Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.

Учрашув чоғида Қирғизистон билан ЕХҲТни, шунингдек Германия билан ҳам ҳамкорлиги юқори босқичда экани қайд этилиб, жумладан унда ҳамжихатликдаги харакатнинг турли соҳалардаги ассосий йўналишлари талқин қилинди.

Президент Алмазбек Атамбаев ва ГФР Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан кун тартибидаги халқаро масалаларни, ҳудудий хавфсизликни таъминлаш борасидаги иқтидорли йўналишлар бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик, Қирғизистонда  демократияни ва сўз эркинлигининг давомий мустаҳкамлаш, демократия  институтларини ривожлантириш  ва мамлакатда тоза ва очиқ сайловларга кенг йўл бериш масалалари муҳокама қилинди.
 
Бўлим мақолалари
08.06.2026
05.06.2026
04.06.2026
03.06.2026
03.06.2026
01.06.2026
29.05.2026
25.05.2026
23.05.2026
18.05.2026