30.03.2016 00:51 Ўш 3860

Имконияти чекланган болаларга билим бериш

30 март куни Ўш шаҳрида бўлиб ўтган маориф масаларига бағишланган давра суҳбатида «Смайл.КЖ» жамоат жамғармаси ташаббуси билан инклюзив билим бериш бўйича ҳайриҳоҳлар уюшмаси тузилди. Шунингдек тадбир чоғида Ўш шаҳрида Ўш маориф бошқармаси ва «Смайл.КЖ» ЖЖ ўртасида соғлиғи туфайли имконияти чекланган болаларга инклюзив билим беришни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзоланди.

Йиғин қатнашчилари шунингдек соғлиғи туфайли имконияти чекланган болаларга оддий мактабларда маҳсус билим олишидаги муаммолар хақида қизғин мунозаралар  ва кейинчалик юқорида айтилган уюшманинг стратегик  режасига киритиладиган талаб - конкрет харакатларни тавсия қилдилар.
Ушбу тадбирда ҳамкор ташкилотлар, пилот мактабларнинг директорлари ва ижтимоий педагоглари, шунингдек маҳсус биринчи синф ўқувчи болаларнинг ота-оналари қатнашдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўш шахар мэриясининг ижтимоий бўлимининг мудири Салтанат Аманова ушбу ғоянинг якдиллик билан қўллашга чақирди.
Шунингдек Давлат хизматлари ва адолатли бошқарув жамоат мониторинги экспертлари Анна Рыбалкина ва Венера Сабировалар 47 уммумий таълим мактаблардаги инфра тузулма аҳволи ва улардаги оддий ўқувчилар билан бирга алоҳида эҳтиёж талаб болаларни ўқитилиш имкониятлари бўйича изланишлари натижалари мажлис аҳли эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек инклюзив билим бериш борасида ўз меҳнат тажрибаси билан кўриш қобилияти чекланган болалар интернат-мактаби директори Ойгул Қудайқулова йиғин қатнашчиларини таништирди. Ушбу тадбир Т. Сағимбаева етакчилик қилаётган «Инклюзивному образованию – Да» лойиҳаси асосида ташкил этилди.
Лойиҳа ўз вақтида Қирғизистон Республикасида хукуматни, фуқаролар жамиятини ва ҳусусий секторлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган биргаликда бошқарув Дастури (Collaborative Governance Program) кўмагида фаолият олиб боради. Дастур АҚШнинг USAID Агентлиги, Буюк Британиянинг Халқаро ривожланиш вазирлиги (DFID) ва Ист-Вест Менеджмент Институти (EWMI) томонидан маолиялаштирилган.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022