29.08.2015 16:03 4972

Номзодга қарши провокация уюштирилди



Жогорку Кенеш депутатлигига  ҚСДПдан номзод  аравонлик Илҳом  Маннонов нисбатан провокация уюштирилди. “Фейсбук” ижтимоий тармоғиининг қайсидир фойдаланувчисининг фикрларини рўкач қилган бир неча  мухолифатчи сайтлар И. Манноновни бир Ўш вилояти турғунинини ўзига  ўт қўйиб ўлишига сабабчи бўлган деган гапларни тарқатдилар. Бу борада бизнинг агентлигимизга Илҳом Маннонов қуйидагиларни айтиб берди: “Гап менинг яқин бир қариндошим ҳақидадир.

У ҳаммомда ювинаётиб  қўққисдан қайноқ сувда куйиб қолган. Уни касалхонага еткизганимиз билан бир суткадан кейин вафот этди. Ваҳоланки унинг илгари ҳам саломатчилиги яхши эмасди. Бу воқеада хеч қандай криминал йўқ. Қариндошларимиз  ҳам буни тасдиқлайди.

Бу буйрутма ёлғон билан ғанимларимиз оиламиздаги бахтсиз воқеани бозорга солмоқдалар. Мен исмимга доғ тушурмоқчи бўлган шахслар устидан судга ариза бермоқчиман. Улар ўзларини журналист деб атамоқдалар. Лекин улардан бирортаси бу воқеа тўғрисида ўзимдан маълумот олмадилар. Ахир матбуот вакиллари ҳам милиция ходимидай ҳар томонларнинг фикрларини эшитиб, иш кўриши керак деб ўйлайман. Ҳар ким ўз қилмиши учун қонун олдида жавоб бериши керак ”.

Ўз томонимиздан бизнинг “Альянс-Пресс” ахборот агентлиги ходимларининг кўпчилиги илгари Илҳомжон Манноновнинг ( Оллоҳ жойларини  жаннатда қилган бўлсин ) падари бузруквори Абдуқаҳҳор ака билан “Мезон” газетасида бирга ишлаганмиз. У инсон жуда бамаъни, фидокор-миллатпарвар эдилар. Шунингдек инсоннинг оиласидан ёмон фарзанд чиқишига биз ишонаолмаймиз. Биз албатта Илҳомжон Маннонов билан боғлиқ  бу воқеаларни кузатиб  борамиз, ҳамда унинг оиласи ҳақида кенгроқ материални яқин кунларда эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021