06.04.2016 00:08 Ўш 3480

«Меҳрибонлик Дарслари» мактаб дастурига

5 апрел куни Ўш шаҳрида "Smile.KG" ЖЖ мактаб дарслари дастурига Меҳрибонлик Дарсларини киритилиши натижаларига бағишланган Жамоатчилик эшиттиришлари ўтказди.

Тадбирда шахар маориф бўлими мутаҳасиси Салтанат Жудошева, туман маориф бўлимларининг 7 услубчилари, шахар Кенгаши депутати Абдурашид Ходжаеав, «Интеграция» ЖЖ Марина Фегеле, « Так же как Все» Ёшлар уюшмаси лидерлари Умида Эгамбердиева ва Паризод Раева, «Бучур» БМ ходимлари ва ижтимоий педагоглар иштирок этдилар.

Юқорида аталган давлат структуралари ва фуқаролик жамиятларининг  ногирон болаларни инклюзив билим олиш хуқуқини ҳимоя қилишда «Чегарасиз болалар дўстлиги учун» лойиҳаси доирасида олиб борган тиғиз ҳамкорликлари натижасида Ўш шаҳрининг 23 мактабларида синовдан ўтказилган «Меҳрибонлик Дарслари. Ўқитувчи учун ёрдам» қўлланмаси ишлаб чиқилган.

Жамоатчилик эшиттиришлари натижасида мажлис аҳли мурожаатнома қабул қилдилар. Ушбу хат хисобот билан ва илгари имзоланган резолюция билан бирга Маориф ва Фан Вазирлигига йўналтирилди.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022