08.04.2016 17:58 Бишкек 4693

Президент Таиланд Маликаси билан учрашди

7 апрел куни Қирғизистон Республикаси Президенти Таиланднинг маликаси Маха Чакри Сириндхорн билан учрашди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти маълум қилди.

Учрашув чоғида Қирғизистон ва Таиланднинг маданий – гуманитар, маърифий ва туризм соҳалари бўйича ҳамкорлиги масалалари талқин қилинди.

Давлат бошлиғи Таиланд Маликасини илиқ вас амимий сўзлар билан қарши олиб, Зоти Олияларининг юртимизга қилган илк ташрифлари мамлакатлараро  ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтаради, деган тилагини  билдирди.

Президент Алмазбек Атамбаев ва Малика Маха Чакри Сириндхорн белгилаганларидек, мамлакатларимиз орасидаги муносабатларга янада фаоллашиши зарур. Қирғизистон ва Таиланд ўртасидаги алоқалар барча мавжуд соҳаларни қамраб олиши кераклигини  икки давлат раҳбарлари таъкидладилар.
 
Бўлим мақолалари
06.07.2026
03.07.2026
02.07.2026
01.07.2026
30.06.2026
26.06.2026
22.06.2026
20.06.2026
19.06.2026
16.06.2026