09.04.2016 17:08 Бишкек 3924

Электр энергиясининг тарифлари кўтарилмайди

Бугунги шароитда электрэнергияси учун тарифларни кўтариш мумкин эмас», - деди бугун Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев. .

«Жаҳон иқтисодий кризиси шароитида Қирғизистон аҳолиси учун электр қуввати учун тарифларни  аввал ақл тарозусида тортиб, чуқур тадқиқотлар ўтказгандан сўнг кўтариш керак. Лекин бугунги шароитда электрэнергияси учун тарифларни кўтариш мумкин эмас», - деб таъкидлади Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев  бугун мамлакатнинг ёқилғи-энергетика комплекси бўйича давлат агентлиги раҳбари Талайбек Нурбашев билан учрашуви чоғида.

Давлат бошлиғининг фикрига кўра энергетика секторининг ўзида молия чиқимларини камайтириш учун заҳиралар етарли.

« Энергетикамиз қувватини табора ривожлантириш ва мустаҳкамлашимиз, асосий станцияларимизни модернизациялаштиришимиз, янги қувват  манбаларини ишга туширишимиз, ҳамда электроэнергия коммерция йўқотишларини минимум даражага туширишимиз ва энергия тизимимизда коррупциянинг томирини кесишимиз керак»,- дейди Алмазбек Атамбаев.
 
Бўлим мақолалари
23.06.2025 Ўзбекистонда БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форуми бошланди
САМАРҚАНД, 23 июнь – Альянс-Пресс. Самарқанд шаҳрида БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форум доирасида «2030 йилгача қолган беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида пленар йиғилишлар ва тематик муҳокамалар ўтказилади.
20.06.2025
17.06.2025
16.06.2025
11.06.2025
10.06.2025
06.06.2025
05.06.2025
04.06.2025
29.05.2025