17.10.2023 09:30 1160

Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир

САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.



Туризм жабҳасида олиб борилаётган оламшумул ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё минтақасида етакчи локоматив вазифасини олиб бораётгани барчамизга сир эмас. Бу борада куни кеча Ўзбекистон Президентининг юқорида қайд этилган нуфузли ташкилотнинг сессиядаги нутқида аталган мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган улкан ва жуда салоҳиятли ишларга эътибор қаратмоқ лозим бўлади.

Яқин йилларда Ўзбекистонда олиб борилган “очиқ эшиклар” сиёсати туфайли  туризм тармоғига устувор аҳамият берилгани туфайли салкам юзта мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тизимини қўлланган. Яна 55 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилган.

Ўзбекистонда сайёҳлик бизнесининг барча турларини юритиш учун қулай шарт-шароитларни яратди. Солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш билан бирга  кредит ва молиявий ёрдам кучайтирилган. Янги меҳмонхоналар қуриш ва халқаро брендларни жалб этиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун субсидиялар ажратилмоқда. Шу туфайли пандемия чекловларига қарамасдан, биз икки йил давомида 800 та инфратузилма лойиҳасини амалга оширилган.

Биргина Самарқанд шаҳрининг ўзида туристик инфратузилмани яхшилаш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ инвестиция сифатида киритилди. Бугунги анжуман  ўтказилаётган “Ипак Йўли” сайёҳлик маркази ана шундай йирик лойиҳалардан биридир.
Бундан ташқари, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туризм полицияси ташкил этилди.

“Амирсой” қишки курорти, “Афсоналар водийси”, “Зомин” ва “Чорвоқ” зоналари кўплаб хорижий сайёҳлар эътиборини тортадиган халқаро туризм масканларига айланди.

Анъанавий турмуш тарзи ва ноёб ҳунармандчиликка эга бўлган туризм қишлоқлари ташкил этилмоқда.
Сайёҳлар учун қулай шароит яратиш мақсадида меҳмонхона ўринлари сони 140 мингтага етказилди, 70 та янги сайёҳлик маршрути очилди, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади.

Сайёҳлик соҳасида профессионал кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистондаги 35 та олий таълим муассасасида халқаро стандартлар асосида малакали мутахассислар тайёрланмоқда.

Самарқандда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида 19 та мамлакатдан келган талабалар таҳсил олмоқда.
 
Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди.
Мисол учун, сайёҳлар сони бу йил Япониядан – 5 баробар, Ҳиндистон ва Италиядан – 3,5 баробар, АҚШдан – 2 баробарга ортди.
Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда мамлакатда  жами 7 миллион сайёҳ ташриф буюради. Ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 15 миллионга, ички туризм оқимини эса 25 миллионга етказиш кўзда тутилмоқда.

Соҳадаги кенг кўламли ишлар  жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътирофга сазовор бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг “энг тез ривожланаётган туризм масканлари” рўйхатида, шунингдек, машҳур “Геллоп” ижтимоий тадқиқот марказининг “Сайёҳлик учун энг хавфсиз давлат” рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон  АҚШнинг “National geographic traveler awards” рўйхатида “Йил янгилиги” ҳамда “Гастрономик туризм” номинациялари ғолиби бўлди.

Ўзбекистон ўтган йили “Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси”да “энг кучли саёҳат йўналиши” сифатида тан олинди.

Ўзбекистон  ўз олдига жуда катта мақсад ва режаларни қўйган ва бу борада қўшниларлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр. Жумладан, Туризмни комплекс ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган стратегия ишлаб чиқилмоқда.

Бу борадаги асосий йўналиш сифатида замонавий туризм ва транспорт инфратузилмасини яратишга устувор аҳамият қаратилган.
“Тошкент–Самарқанд” ва “Навоий–Бухоро” йўналишлари учун яна 6 та тезюрар поезд олиб келинади,шунингдек Ўзбекистонда  600 километр қўшимча темир йўллар қурилади.

2025 йилдан бошлаб “Тошкент–Хива” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, 2026 йилдан эса ушбу йўналиш Нукус шаҳригача узайтирилади.

Шунингдек, “Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида пуллик автомагистраллар қурилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади  ва Ўзбекистон авиапаркидаги самолётлар сонини 100 тага етказилади. Бундан ташқари, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади. Барча аэропортларда “очиқ осмон” режими жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шериклик асосида янгиланади.

Шунингдек, катта шаҳар ва сайёҳлар кўп борадиган манзилларда 30 та йирик туризм кластерлари ташкил этилади.
Ўзбекистоннинг маданий туризм салоҳиятини оширишга ҳам катта эътибор қаратилади.
 
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига Ўзбекистоннинг 200 дан зиёд моддий ва 6 та номоддий объектлари  киритилган.

“Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури доирасида туристларни ўзига жалб қиладиган маданий мерос объектлари сони 800 тадан 2,5 мингтага етказилади, 745 та маданий мерос объекти реставрация қилинади, 20 та меъморий ёдгорликда “очиқ осмон остидаги музей”лар ташкил этилади.

Зиёрат туризми дастури доирасида саёҳатга келувчилар сонини ҳозиргидан уч баробар кўпроққа оширилади. Ана шу эзгу мақсадда табаррук зиёрат масканларининг географияси кенгайтирилиб, уларнинг ягона харитаси яратилмоқда.

Самарқандда улуғ мутафаккир бобомиз Имом Бухорий ҳазратлари хотирасига бағишлаб бунёд этилаётган муҳташам меъморий мажмуа бу борадаги улкан лойиҳаларидан бири бўлади.

Минтақа давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш Ўзбекистоннинг диққат  марказида экани амалда ўз исботини топмоқда.
Мухтасар айтганда, тиббий, экологик, гастрономик, этно, экстремал ва бошқа туризм йўналишларини ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишлар  ҳисобидан келгусида Ўзбекистонда камида 1 миллионта янги иш жойлари яратиш мақсад қилинган.

 
Бўлим мақолалари
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023
18.02.2023
09.02.2023