20.04.2016 20:41 Бишкек 1471

Парламент қайта сайлов ўтказади

Бугун, 20 апрел куни парламент депутатлари Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашининг Раисини сайлаш процедурасини ўтказдилар. Бу хақда Жогорку Кенгашнинг матбуот котибияти хабар берди.

Ёпиқ овоз бериш натижасида Жогорку Кенгашнинг раислигига номзод Қанат Исаевга 51 депутат ва худди шунингдек сондаги , яъни 51 депутат Бақит Торобаевга берилган. Иккала номзодга 14  депутат қарши чиққан.

«Икки киши  бир хил овоз олгани сабаб, Жогорку Кенгашнинг Раислигига бошқа номзодлар иштирокида  қайта сайлов ўтказилади»,-деган фикрни парламент хисоблаш комиссияси раиси, депутат Мирлан Жеенчороев  таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз,  Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашининг Раислигига парламент фракциялари томонидан икки номзод кўрсатилган эди. «Қирғизистон», ҚСДП, «Ата-Мекен» Қанат Исаев («Қирғизистон» партияси парламент фракцияси лидери)ни, «Онугуу-Прогресс» ва «Ата-Мекен» фракциялари «Онугуу-Прогресс» партияси парламент фракцияси лидери Бақит Торобаевнинг номзодларини қўллаб чиққан эдилар.
 
Бўлим мақолалари
02.08.2018
28.06.2018
20.06.2018 Икки фуқаролиги бўлган сиёсатчиларни судлашмоқчи
Ўзларининг икки фуқаролигини яширган амалдорларга нисбатан қамоқ жазоси жорий этилиши бўйича қонун лойиҳаси Жогорку Кенгашга тавсия этилди
14.06.2018 Депутат Аида Касималиева Қирғизистон ҳукумат органларида гендер бўйича мувозанат йўқ деб ҳисоблайди
Депутат Аида Касималиева Қирғизистонда жинслараро тенглик бўйича вазият табора тубанлашаётганини қайд этди
19.04.2018
31.01.2018 Бишкек ТЭЦи учун муаммо яратганларнинг ўзлари бугун Сапар Исаковнинг истефосини талаб қилмоқдалар
31 январ куни Жогорку Кенгашга Бош вазир Сапар Исаковни Бишкекнинг 1чи иссиқлик энергия марказидаги авария бўйича ҳисоботини эшитиш учун чақирдилар
11.01.2018 Жогорку Кенгашда депутатлар ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўтардилар
Бугун, 11 январ куни ҚР Жогорку Кенгашида “турли масалалар” бўлимида аҳолини қийнаётган бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тилга олдилар. Жумладан:
10.01.2018 Жогорку Кенгаш депутатлари мактабларда беш кунлик ўқишни жорий этишди
10 январ куни Қирғизистон парламенти таълим тўғрисидаги қонунга учинчи ва охирги ўқилган ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳужжат умумий таълим муассасаларида рухсат этилган максимал таълим юкини ҳисобга олган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъий назар, беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни белгилайди
08.01.2018 Бишкекда қалпоқ, Тошкентда чопон кийдириш таклиф қилинди
Қирғизстон Жогорку Кенгаши депутатлари миллий бош кийим бўлмиш қалпоқни давлат герби ва гимнидай эъзозлаш, уни иш сафарлари ва расмий учрашувларда Президент ва Бош вазир ҳамда давлат делегациясидан тортиб, то спортчиларгача кийиш мажбуриятини юклайдиган қонун ишлаб чиқилди
06.01.2018 Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида депутат Сузоқ туманидаги объектларга эътибор қаратди
Жогорку Кенгашнинг депутати Музаффар Исақов Парламентнинг 2018 йилги биринчи мажлисида ҳукуматнинг вакилига 2018 йил битказилиши шарт бўлган капитал қурилишлар рўйхатига ўтган йилда якунига етмаган Сузоқ туманидаги бир қатор объектларни киргизилиши кераклигини эслатди