22.04.2016 17:06 Бишкек 3146

ҚСДП фракцияси Ч. Турсунбековнинг номзодини қўлламоқда

ҚСДП фракцияси Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши раиси лавозимига Чинибой Турсунбековнинг номзодини қўлламоқда. Бу хақда ҚСДП парламент фракцияси котибияти хабар берди.

Бугун, 22 апрел куни  ҚСДП фракцияси ўзининг йиғилишида Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши раиси лавозимига социал демократлар фракцияси лидери ва парламент кўпчилиги Коалицияси раиси  Чинибой Турсунбековнинг  номзодини якдиллик билан қўлладилар.

Шунингдек "Республика-Ата Журт" партияси парламент фракцияси ҳам бир овоздан Чинибой Турсунбековни  Жогорку Кенгаш раислигига  номзодини қўлламоқчи.
«ҚСДП фракцияси Жогорку Кенгашда энг катта фракция бўлгани сабаб, унинг лидери ва парламент кўпчилиги Коалицияси раиси  Чинибой Турсунбековнинг  номзодини якдиллик билан қўллашга тайёр», - дейди "Республика-Ата Журт" парламент фракцияси лидери Омурбек Бабанов.

 
Бўлим мақолалари
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023
07.10.2023
06.07.2023
30.06.2023
03.06.2023
31.05.2023