23.04.2016 18:03 Бишкек 3847
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанийга, Қобул шаҳрида ваҳшийларча амалга оширилган террорчилар харакати - кўпсонли қурбонларга сабаб бўлгани учун, чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Қирғизистон терроризмнинг барча кўринишларини кескин қоралайди ва халқаро жамоатчиликнинг ушбу хавфга қарши харакатларини қўллайди», - деб айтилади Давлат раҳбарининг телеграммасида.

Президент Алмазбек Атамбаев ҳалок бўлганларнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини йўллаб, ярадор бўлганларга тезроқ соғайиб кетишларига тилакдош эканлигини билдирди.
Бўлим мақолалари
| 02.10.2026 |
|
| 28.09.2026 |
|
| 26.09.2026 |
|
| 24.09.2026 |
|
| 23.09.2026 |
|
| 22.09.2026 |
|
| 19.09.2026 |
|
| 18.09.2026 |
|
| 16.09.2026 |
|
| 14.09.2026 |
|