12.05.2016 23:30 Ўш 3823

Ўш шахар мэрлигига Айтмамат Қадирбоевди кўрсатишди

Бугун, 12 май куни Ўш шахар Кенгашининг ҚСДП фракциясининг депутатлари бир овоздан ҳозирги мэр Айтмамат Тентибаевич Кадирбоевни номзодини шахар бошлиғи лавозимига кўрсатдилар. Бу қарор ҚСДП фракциясининг бугунги йиғинда қабул олиниб, тасдиқланди.

Шунинг билан бирга куннинг иккинчи ярмида шахар Кенгашидаги “Мыйзам жана ыйман” коалициясининг аъзолари ҚСДП фракциясининг таклифини бир овоздан қўллаб бердилар.
Коалиция депутатларининг сўзларича, Айтмамат Кадирбоев тажрибали кадр ва унинг бугунда қилаётган ишлари мақтовга сазовордир.
Олдинда эса муҳолифатнинг  ўз таклифи кутиб турибди. Ҳозирча А.Қодирбоевдан бошқа номзод кўрсатилгани йўқ.
Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўш шаҳри мэрлигига сайлов 2016 йилнинг 25 майига режалаштирилди. 

Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026