03.09.2015 10:08 3049

Мирзакматов рўйхатдан ўтмади

Бош Сайлов Комиссияси  3 сентябрда  Мелис Мирзакматовни “Ата макен” сиёсий партияси бўйича Парламент сайлови  номзодлар рўйхатидан олиб ташлади. 

Ўш шаҳрининг собиқ хокимига БСКнинг тромонидан рад жавоби берилиш сабаби, унинг устидан чиқарилган суд хукмининг қонуний кучга кирганлигида. Эслатиб ўтамиз, М.Мирзакматов жанубий пойтахтдаги эстакада кўприк қурилиши бўйича коррупцияда айбланиб, Ўш шахар суди томонидан 7 йилга қамоққа хукм қилинган эди.

БСК бу иш бўйича маҳсус фармойиш чиқариб, 2 аъзо қарши ва 9 аъзоларнинг мақуллигида Мелис Мирзакматовни “Ата Мекен” рўйхатидан чиқариб юборди. Аталган партиянинг қолган  номзодлари рўйхатдан ўтдилар.

“Альянс-Пресс” ахборот агентлигига россиялик эксперт ва  Халқаро гуманитар – сиёсий изланишлар институти ҳамтаъсисчиси Александр Филипповнинг берган изоҳига кўра, бу жараён “Ата Мекен” партияси учун олдиндан аниқ бўлган пиар акциядир.

Партия раҳбарияти аввалидан билганларки, Қирғизистондаги мавжуд қонунчилик бу ўринда абсолют тарзда Мирзакматовни устидаги суд хукми билан сайловларга аралаштирмаслигини билар эдилар.  М.Мизакматовнинг “Улуттар Биримдиги” партиясининг бир неча номзодлари БСКдан ўтган.

Лекин Александр Филатов: “ Бу чора собиқ хоким тарафдорларини “Ата Мекен” партияси “революционерлари” фойдасига беради дегани эмас, “Улуттар биримдиги” фақатгина Мизакматов шахсига суянган эди”-деб шарҳини якунлайди.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021