23.05.2016 16:44 3093

Об-ҳаво хақида

Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 23 майдан -27 майгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилди.

Бишкек шаҳрида 23 май куни  кундузи  ёмғир ёғади , момоқалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан эсиб секундига 4-9 метрдан 14 метргача кучайиши мумкин. Минималь температура кечаси 12…14 градус,  кундузи максимал ҳарорат 20-22.
Ўш шаҳрида 23 май куни кундузи  ёмғир, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан эсиб секундига 4-9 метрдан 14 метргача кучайиши мумкин. Минимал температура кечаси 15…17 градус, кундузи максимал ҳарорат 22…24 градус иссиқ.
24 май куни кўп  туманларда ёмғир, момақалдироқ, баланд тоғли ҳудудларда қор. Юқори тоғли участкаларни қор қоплаб, яҳмалак бўлиши кутилади. Шамол ғарбдан секундига 4-9 метр.
24-25 май кунлари айрим жойларда ёмғир, момоқалдироқ, баланд тоғли ҳудудларни қор қоплайди, яхмалак бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 4-9 метр. Иссиқкўл акваториясида шамол секундига 15-20 метр тезликда эсади.
26-27 май кунлари айрим туманларда ёмғир, момоқалдироқ, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.  Ҳаво температураси сезиларли даражада ўзгармайди..

Бўлим мақолалари
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023
11.11.2023