25.05.2016 12:17 2810

Марказсайловком хабар қилади

Бугун, 25 май куни Ўш, Жалолобод, Иссиқкўл, Чуй вилоятлари ва Ўш шаҳрида маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ижроий органлари раҳбарларининг сайловлари бўлиб ўтди.

Жалолобод вилоятининг  Майлисой шаҳрида сайловлар ўтди. «Республика» партиясидан номзоди кўрсатилган Нурадил Маматов Майлисой шаҳри мэри бўлиб сайланди. Унга биринчи турда 31 депутат овоз берди.

Иссиқкўлнинг Балиқчи шаҳрида депутатлар кўпчилик 29 овоз билан Алмаз Мамбетовни мэр қилиб сайлаб олдилар. Унинг номзодини «Республика-Ата журт», ҚСДП, «Қирғизистон», «Онугуу-Прогресс» партиялари томонидан кўрсатилган.

Ўш шаҳрида ҚСДП, «Бир бол», «Мекеним Кирғизистон» партияларининг кўпчилик каолицияси томонидан номзоди кўрсатилган Айтмамат Қадирбаев мэр бўлди. Унинг номзодини 41 депутат қўллаб бердилар.

Тўқмоқ шаҳридаги сайловлар депутатларнинг кворуми ташкил бўлмагани сабаб ўтказилмай қолган.

 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021