06.06.2016 15:21 Бишкек 3606
Қирғизистон Республикаси Президенти Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликларни улуғ Рамазон ойининг бошланиши билан мубораклади.
Табрикнома матни:
«Ҳурматли ватандошлар, Қадрли мўмин ва мўмина мусулмонлар! Сизларни мусулмонлар ҳар доим чин иҳлос ва эзгу тилаклар ила кутган Рамозон ойининг кириб келиши билан чин қалбимдан табриклайман!
Бу муборак ойда ҳар бир мусулмон фарзанди тан ва руҳий озодалик бирла жамийки яхшиликларни қилишга интилади. Ёмон ўй-фикрлардан, ёмон сўзлардан нари бўлишга, камбағалларга мурувват кўрсатишга, қариндош- яқинлари билан муомиласини мустаҳкамлашга харакат қилади.
Ҳар биримиз айни дамларда, кундалик турмуш тарзимизга бошқача бир назар солиб, Яратган Эгамиз берган шу умрни маъноли, ҳалол яшаб адо этяпманми деган саволга жавоб изламоқдамиз. Гарчи ҳар биримизнинг фикру-дилимиз, уйимиз тоза бўлса, жамиятимиз ҳам тоза бўлгусидир.
Ҳар биримизнинг уй чироғимиз ўчмасин, асл мақсадларимиз амалга ошсин, эзгу тилакларимиз Оллоҳга бағишлансин.
Барча фуқароларимизнинг бундан кейин ҳам аҳил-интимоқликда, эркинликда ва фаровонликда умр суришини Оллоҳдан сўраймиз.
Қирғизистонимизга очиқ осмон, халқимизга бахту-саодат тилайман!
Тутган рўзаларимиз Яратган даргоҳида қабул бўлсин!
Қирғизистон Республикаси Президенти А.Ш. Атамбаев».
Бўлим мақолалари
23.06.2025 |
Ўзбекистонда БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форуми бошланди
САМАРҚАНД, 23 июнь – Альянс-Пресс. Самарқанд шаҳрида БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форум доирасида «2030 йилгача қолган беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида пленар йиғилишлар ва тематик муҳокамалар ўтказилади.
|
20.06.2025 |
|
17.06.2025 |
|
16.06.2025 |
|
11.06.2025 |
|
10.06.2025 |
|
06.06.2025 |
|
05.06.2025 |
|
04.06.2025 |
|
29.05.2025 |
|