09.06.2016 17:18 Бишкек 2872

Чет эл сармоялари кўлами камайган

2016 йилнинг январ-мартида тўғридан тўғри чет эл сармояларини келиши 2015 йилнинг январ-мартига нисбатан 2.1 маротаба қисқариб, 150 млн. долларни тузган. Бу хақдаги маълумотни 8 июн куни ҚР Миллий статистика қўмитаси берган.

Жалб этилган чет эл сармоялари негизги кўлами (87 %), геологик аниқлов, молиявий воситачилик ва суғурта корхоналарига , ҳамда  ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтирилган. Шунинг билан бирга молиявий воситачилик ва суғурта корхоналарига йўналтирилган сармоялар кўлами 1.8 марта кўпайган.  Бироқ чет эл сармояларини йўналиши  геологик аниқловларга  3.8 марта, ишлаб чиқариш корхоналарига 2.1 мартага камайган.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан ташқари Хитой асосий сармоячи бўлиб унинг республикамизга жалб этган инвестициялари 15.1 хиссага ортган.  Туркиянинг сармоялари 3.8 мартага ўсган. Шунинг билан бир қаторда Буюк Британия ва Канададан жалб этилаётган сармоялар кескин қисқарган. Бунинг оқибати ўлароқ МДҲ мамлакатлари  ташқарисидан келаётган сармоялар кўлами 3.3 маротабага қисқарган.

МДҲ мамлакатларидан келган  сармояларни жалб этилиш кўлами 1.6 маротабага ўсган. Бу борада етакчилик қилаётган Россия Федерациясининг сармоялари 2.3 маротаба , Қозоғистоннинг сармоялари 3.9 маротабага ортган. Лекин шу орада Белорусиядан келаётган сармоялар сезиларли даражада қисқарган. 

Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023