03.09.2015 10:32 4209

«Эл пикир»и нима дейди?



Сайлов компанияси бошланиш арафасида 2015 йилнинг 20 августидан 1 сентябрга кадар “Эл пикир” номли йирик социологик фирма мамлакатимиз бўйлаб ижтимоий савол-жавоб юргизиб, сайловчиларнинг қайси партияга кўпроқ овоз бериши мумкинлигини аниқлади (Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан 3500 респондентни қамраб олган бу савол-жавоб ЕСА консалтинг агентлиги буюртмаси асосида юргизилган). Статистик адашишлиги  1.8 % тузган  ЕСА агентлигининг илтифот ила рухсати билан “Альянс-Пресс” ахборот агентлиги ушбу маълумотларни беғаразлик асосида эътиборингизга ҳавола этаётир .

Шахс билан якка интервью олиш услубида юргизилган ижтимоий аниқловда : “Сайловлар бугун юргизилса, сиз қайси партия учун овоз берар эдингиз?”- деб ёзилган эди. Ижтимоий аниқловлар натижасига кўра, СДПК (Қирғизистон Социаль Демократлар Партияси) – 21.4%, ундан кейингилар  “Республика-Ата - Журт” -17.8% ва  “Ата - Мекен” – 15% овоз олганлар. “Онугуу-Прогресс” партияси 7% барьердан ўта олиш масаласида қолган. 

Партияларга ҳудудлар бўйлаб  берилган “овозлар” ҳам диққатга сазовордир. Ижтимоий изланишлар шуни кўрсатдики, СДПК  шимол ва жанубий ҳудудларда  бирдайин қўлловга эга. Яъни бу партия биргина ҳудудга тегишли бўлмай, балки умуммиллий масштабдаги сиёсий кучдир. Ҳудудлар фоиз хисобида СДПКга қуйидагидек ўрин беради: Бишкек шаҳри 23.1%; вилоятлар-Чуй  22.6%, Иссиқкўл 25%, Норин 25.7%, Талас 17.1%, Ўш шаҳри 23.2%; вилоятлар –Ўш 25.4%, Жалолобол 17.7%, Боткен 17.5%. Бироқ барча партиялар учун ўсиш учун имкониятлар етарли. Негаки хали 19% сайловчи ўз партиясини топганича йўқ. Сайлов марафони улар қайси томонга ён босишини аниқ кўрсатади.
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021