15.06.2016 22:11 3448

Ўз ҳудудига киритилишни чеклади

Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабарига кўра Ўзбекистон ўз ҳудудига ташқаридан кирувга чеклов жорий этган.

15 июндан 25 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан фуқаролар, транспорт воситалари ва юкларни ўз ҳудудига киритилишига чеклов жорий этган.

Ушбу ҳолатдан  фақат Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Барак эксклави аҳолиси учун мустаснодир. Баракликлар аввалгидек қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтиш хуқуқига эгадирлар.

Мутахасислар Ўзбекистон жорий этган бу чекловлар вақтинча бўлиб, Тошкентда айни шу кунларда ўтажак Шанхай ташкилоти мамлакатларининг саммити хавфсизлигини таъминлаш учун мажбурий чоралардан бири эканини қайд этмоқдалар.
 
Бўлим мақолалари
02.09.2026
01.09.2026
31.08.2026
29.08.2026
26.08.2026
24.08.2026
22.08.2026
21.08.2026
20.08.2026
10.08.2026