23.06.2016 16:55 Бишкек 3499

Мансабидан олиндилар

23 июн куни ҚР Президент и Алмазбек Атамбаевнинг қарорлари негизида транспорт ва коммуникациялар вазири , ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири ишдан бушадилар.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қарорининг  «Қирғизистон Республикаси Хукумати хақидаги» ҚР конституцион Қонунининг 24 моддаси 3 бандининг 1 пунктига асосланиб:

- Замирбек Казакбаевич Айдаров  транспорт ва коммуникациялар вазири лавозимидан бўшатилади.

- ҚР Бош вазирининг таклифи инобатга олиниб, ҚР Жогорку Кенгаши  мақуллаганга қадар  Замирбек Казакбаевич Айдаров транспорт ва йўллар вазири вазифасини бажариб туради.


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қарорининг  «Қирғизистон Республикаси Хукумати хақидаги» ҚР конституцион Қонунининг 24 моддаси 3 бандининг 1 пунктига асосланиб:

- Турдиназир Бекбоев қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири лавозимидан бўшатилади.

- ҚР Бош вазирининг таклифи инобатга олиниб, ҚР Жогорку Кенгаши  мақуллаганга қадар Турдиназир Бекбоев қишлоқ хўжалиги , озиқ-овқат саноати ва  мелиорация вазири  вазифасини бажариб туради.

Мазкур қарорлар имзо қўйилган кундан қонун кучига киради.

 
Бўлим мақолалари
19.02.2026
18.02.2026
16.02.2026
14.02.2026
13.02.2026
11.02.2026
10.02.2026
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026