25.06.2016 01:04 Бишкек 4029

Шартнома пуллари ҳам миллий валютада тўланади

24 июн куни ҚСДПнинг фракцияси йиғилишида Жогорку Кенгаш депутатлари Д. Бекешев ва Ж. Акаевларнинг ташаббуслари билан «Қирғизистон Республикасининг «Маориф хақидаги» қонунига ўзгартириш киритиш бўйича» қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Парламентчилар Олий ўқув юртларида билим олаётган қирғизистонликлар  контракт пулларини фақат миллий валютада тўлаш бўйича қонун нормасини киргизмоқчилар. ҚСДПнинг депутати Достон Бекешевнинг хабар беришича кўпчилик хусусий олийгоҳларда юртдошларимиз ҳорижий валютада контракт пулларини тўламоқдалар. Шунинг учун депутатлар бунингдек шартнома хақларини қирғизистонликлар сом билан, хорижий талабалар эса доллар ва евро билан тўлашлари керак деб ҳисоблайдилар.

Мажлисдагилар олийгоҳ талабаларини қирғизистонлик ва хорижликларга бўлиш шартми деган соволлар беришди. Бу борада депутат Д.Бекешов  таъкидлашича, «хорижий талабаларга пул бошқа валютада келгани сабабли, уларни алмаштиришга вақт сарфлатмай хорижий валютасини қабул қилиш мумкин» .

Қисқа муҳокамадан кейин ушбу қонун лойиҳаси уч ўқилишда қабул қилинди. 

 
Бўлим мақолалари
26.06.2026
22.06.2026
20.06.2026
19.06.2026
16.06.2026
16.06.2026
16.06.2026
15.06.2026
08.06.2026
05.06.2026