07.07.2016 23:29 Бишкек 3722

Қирғизистонга ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель расмий сафар билан келади

13-14 июл кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг таклифи билан мамлакатимизга ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель расмий сафар билан келади. Бу хақидаги ахборотни ҚР Президенти матбуот хизмати ўз расмий сайтида эълон қилди.


ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель юртимизга қилган сафар чоғида Президент Алмазбек Атамбаев билан Қирғизистон ва Германия ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари бўйича атрофлича кенг масалаларни муҳокама қилишади. Шунингдек давлат раҳбарлари халқаро  ва ҳудудий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашадилар.

Музокаралар якунида Президент Алмазбек Атамбаев ва ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель қўшма матбуот конференциясини берадилар.

Шунингдек  ГФР Федерал канцлери Ангела Меркель  ташриф чоғида  Президент Алмазбек Атамбаев билан бирга Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши Раиси Чинибек Турсунбеков, ҳамда юртимизнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашадилар.
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026