12.06.2025 12:18 48
САМАРҚАНД. 12 июн – Альянс-Пресс. Самарқанддаги энг қадимий “Сиёб” бозори ҳодимлари Ўзбекистоннинг касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллигини нишонладилар.
Самарқанднинг машҳур Бибихоним мадрасаси ёнидаги “Сиёб” бозори майдонида унда аҳолига хизмат кўрсатаётган касаба уюшмалари аъзоларининг тантанали йиғилиши бўлиб ўтди.
Карнайлар садолари остида юзлаб ҳорижий сайёҳлар ҳам эътиборини тортган ушбу тадбир жорий йилнинг 11 ноябрида нишонланадиган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги олдидан Шоҳрух Алибеков етакчилигидаги бозор маъмурияти тарафидан уюштирилди.
Тадбирда сўзга чиққан Самарқанд шаҳри касаба уюшмаси раиси Бобуржон Алиев йиғилганларни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари раиси Сўҳроб Рафиқов номида айни санъа билан қизғин табриклади. Шунингдек у “Сиёб” бозорида кўп йиллардан бери фидокорона меҳнат қилиб келаётган касаба уюшмалари аъзоларидан беш кишига Самарқанд шаҳри касаба уюшмалари етакчилиги номидан қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Маълумотнома: Ўзбекистон ҳудудида биринчи бор касаба уюшмасига темир йўл ҳодимлари 1905 йилда 11 ноябрда асос солганлиги қайд этилган.
Бўлим мақолалари
15.04.2025 |
|
28.03.2025 |
|
20.01.2025 |
|
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|