11.07.2016 01:28 Иссиқ-Кўл вилояти 3609

Кўп тилли ва мултимаданий таълимдан мақсад - Интеграция

10 июлдан 16 июлга қадар Чўлпонота шаҳрида «Кўп тилли ва мултимаданий таълимдан мақсад - Интеграция» шиори остида бешинчи Ҳудудий мактаб ўз ишини бошлади. Бу хақда ҚР Маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


 Ўзининг  иккинчи босқичида  фаолиятини бошлаган тадбир ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар Бош комиссарлигининг Марказий Осиё маориф бўйича дастурлари билан Қирғизистон Республикаси маориф вазирлиги, ЮНИСЕФ ва Инсон хуқуқлари бўйича Бош комиссар бошқармаси  ҳамкорлигида ўтмоқда.

Ҳудудий мактаб тадбирида  ҚР маориф ва фан вазири ўринбосари Токтобубу Ашимбаева,Қозоғистон Республикаси Маориф ва фан вице вазири Элмира Суханбердиева, Тожикистон маориф Академияси вице президенти Ирина Каримова, Туркманистон маорифи ўрта таълим ва тарбия Бўлимининг бош мутахасиси Дортгули Ўразнепесовлар иштирок этмоқдалар.

 Ҳудудий мактабда  тадбирида яна  Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг  маориф вазирликлари ва бўлимларининг вакиллари, пилот маориф муассасалари вакиллари, экспертлар ва амалиётчилар қатнашмоқдалар. Бундан ташқари тадбир қатнашчиларини  Латвия, Тожикистон ва Қирғизистон экспертлари кўп тилли таълим соҳасида халқаро тажриба усуллари билан таништиради. Ҳудудий мактаб фаолиятига биринчи бор Тотаристондан ҳам меҳмонлар келиши кутилмоқда.



Иштирокчилар кўптилли таълим бўйича янги билимларни ва дастурларни, ўқиш материалларини, диагностика-аниқлаш асбобларини тайёрлаш усулларини ўрганадилар. Биргаликдаги ўқув жараёнида иштирокчилар кўп тиллик мактаблар, ҳамда педагогига олийгоҳлари ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш тизими учун тавсияномалар ва ўқув дастурлари лойиҳаларини  ва услубий материалларнинг намуналарини ишлаб чиқадилар.

(Бу борада янада кенгроқ маълумот олмоқчи бўлганларнинг эътиборини  ушбу янгиликнинг русча вариантига қаратмоқчимиз. Таҳририят).

 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022