12.07.2016 22:06 Бишкек 3977
Қирғизистон Республикаси Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги қошидаги гидрометрология агентлиги 11 июлдан 16 июлгача об-ҳаво бўйича таҳминий бюллетенини ҳавола қилиб,шу кунларда об-ҳаво кескин ўзгариши борасида хабар берган эди.
14-17 июл кунлари ғайритабиий иссиқдан кейин бақарор об-ҳаво келиши кутилмоқда. Бундай об-ҳаво таъсирида қишлоқ хўжалик ишларини юргизиш , чорва молларини боқиш ва сақлаш, автотранспорт қатнови, алоқа бўлимлари, энергетика ва коммунал хизматлар ишларини қийинлашади.
Қирғизистон Республикасида 12-14 июл кунларидаги об-ҳаво шароити
12-13 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ўзгарувчан шамол йўналиши секундига 1-6 метр.
14 июл кечаси ёғингарчилик утилмайди. Кундузи момоқалдироқ билан кузатилган ёмғир ёғиши, жой-жойларда кучли сел келиши мумкин. Шамол ғарбдан эсиб секундига 4-9 метр. Кундузи секундига 18-23 метрга кучайиши эҳтимол.
15-16 июл кунлари айрим туманларда ёмғир, момақалдироқ, баланд тоғли ҳудудларда қор. Баъзи жойларда кучли ёғингарчилик кутилади. Ҳаво ҳарорати пасайиб кетади.
Бўлим мақолалари
| 08.10.2025 |
|
| 27.09.2025 |
|
| 15.08.2025 |
|
| 26.07.2025 |
|
| 19.07.2025 |
|
| 25.06.2025 |
|
| 02.05.2025 |
|
| 26.03.2025 |
|
| 12.03.2025 |
|
| 01.03.2025 |
|